Ўзбекистон Республикаси герби Ўзбекистон Республикаси байроғи Ўзбекистон Республикаси мадҳияси
Чиноз тумани мактабгача таълим бўлими
Чиноз тумани тарбияланувчилари “Ғалаба боғи”да бўлишди.  

Иккинчи жаҳон урушида мардлик ва жасорат, фронт ортида матонат ҳамда инсонпарварлик намуналарини кўрсатган кўп миллатли Ўзбекистон халқининг фашизм устидан қозонилган буюк ғалабани таъминлашга қўшган муносиб ҳиссаси билан танишиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида Чиноз тумани "SMALL WORLD" ҳамда "SMALL HOUSE" номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари учун саёҳат уюштирилди. 

9 май ­– Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Хотира бор экан-Миллат барҳаёт” шиори остидаги хафталик доирасида ташкилот директори ва тарбиячилар ҳамда ота-оналар билан ҳамкорликда ташкил этилган саёҳатда болажонлар пойтахтимиздаги “Шон-шараф” давлат музейи, “Мангу жасорат” ва “Матонат мадҳияси” монументлари, тарихий-бадиий экспозицияларни ўз ичига олган “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасига ташриф буюришди.

 

 


Изоҳ қолдириш

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда