Ўзбекистон Республикаси герби Ўзбекистон Республикаси байроғи Ўзбекистон Республикаси мадҳияси
Чиноз тумани мактабгача таълим бўлими
Август анжумани

Август анжумани

2021 йилнинг 31 август куни Тошкент вилояти мактабгача таълим бошқармасида “Замонавий усуллар орқали мактабгача таълим сифатини таъминлаш” мавзусида ўтказиладиган вилоят онлайн август конференсиясида Чиноз тумани Мактабгача таълим бўлими мудири З.М.Маҳмудова 2020-2021 йил ўқув йили ҳисоботини топширдилар. Мактабгача таълим соҳасида эришган ютуқлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ижросини ўз вақтида бажарганлари учун Тошкент вилояти бошқармаси томонидан тақдирландилар.

Тошкент вилояти Чиноз туманида Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида янги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотилари ўз фаолиятини бошлашди

Тошкент вилояти Чиноз туманида Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида янги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотилари ўз фаолиятини бошлашди

Чиноз туманида Янгиобод, Сарбозор, Гулзоробод,Навоий, Афғон, Эшонобод, Чинмасчит, Самарқанд, Амир Темур, Нафис, Янги ҳаёт МФЙларда ташкил этилган янги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига 275 нафар болалар қамраб олинди. 

ТАЪЛИМ ЛАБОРАТОРИЯСИ

ТАЪЛИМ ЛАБОРАТОРИЯСИ

ТАЪЛИМ ЛАБОРАТОРИЯСИ
ЧИНОЗ ТУМАНИ МТБ МУДИРИ ЗАХРО МИРЖАМЛОВНА ТАКЛИФИ БИЛАН НАВБАТДАГИ УКУВ ДАСТУРИНИ БОШЛАДИ.
ТАЬЛИМ ЛАБОРАТОРИЯСИ ЛОЙХА АСОСЧИ НИЛУФАР УБАЙДУЛЛАЕВА АБДУОЛИМОВНА.
ЧИНОЗ ТУМАНИ МТТ ПЕДАГОГЛАРИ 100 НАФАР УЛАР ИНГЛИЗ ТИЛИ, РУС ТИЛИ, МЕТОДИКА, НУТҚ МАДАНИЯТИ ВА ЖАХОН АДАБИЁТИ ФАНЛАРИДАН САБОК ОЛАДИЛАР.
МАКТАБГАЧА ТАЬЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ
ПЕДАГОГЛАР ОРАСИДАН ЯНГИ ҚИРРАЛАРНИ КАШФ ЭТАМИЗ.

ЙИЛ ТАРБИЯЧИСИ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ

ЙИЛ ТАРБИЯЧИСИ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ

Чиноз тумани Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 20-сонли "ЮЛДУЗЧА" номли давлат мактабгача таълим ташкилоти услубчи-тарбиячиси Сулейманова.М.У  шу йилнинг 16-июл куни "ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ТАРБИЯЧИСИ" кўрик танловида муносиб қатнашиб 1-ўринни қўлга киритди ва Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. 

Ўқув семинар

Ўқув семинар

Чиноз тумани Мактабгача таълим бўлими  ва Давлат хизматлари маркази мутахассислари томонидан туман давлат Мактабгача таълим бўлимида  ходимлар ҳамда директорлар билан Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 20  майдаги 319-сонли қарори бўйича ўқув семинари ўтказилди.

Ушбу қарорда Президентимизнинг 2017 йил 12 декабрдаги “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, шунингдек, болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги “Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” 2018 йил 18 мартдаги 244-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида қарори қабул қилинди.

Мазкур ҳужжатга кўра, биринчи марта тарбияланувчиларни қабул қилаётган янги қурилган давлат боғчаларига болалар мактабгача таълим вазирининг буйруғи асосида устунлик ҳуқуқи билан қабул қилинади. Таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун вақтинча ёпилган давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари таъмирлаш даврида ваколатли орган қарори асосида вақтинча бошқа ташкилотларга навбатсиз тақсимланади.

Вазирлик ўз тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларнинг автоматик равишда мунтазам янгиланиб борилиши учун ўз расмий веб-сайтининг МТБАТ (Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизими) билан интеграциялашувини таъминлайди.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, давлат хизматидан фойдаланиш учун ариза берувчилар сўровномада ташкилотнинг бола учун тўғри келадиган ёшдаги бўш ўринларга эга бўлган гуруҳини (йўлланма олиш учун) ёки бўш ўринларга эга бўлмаган гуруҳини (навбатга киритилиши учун) кўрсатиш (танлаш), болани туғилган вақтдан бошлаб ташкилотга навбатга қўйиш, бир вақтда учтагача ташкилотга навбатга қўйиш, хато киритилган маълумотларни тузатиш, давлат хизмати кўрсатилаётган ҳар қандай босқичда ундан фойдаланишни рад этиш ҳуқуқларига эга.

Шунингдек, қарор асосида I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг, кўп болали оилаларнинг болалари, етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар, “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг, контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари, талабалар ва педагогларнинг болалари, акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчиларидан бўлган болалар, кўп тармоқли ихтисослаштирилган ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача таълим ташкилотларига ўтказилаётган соғайган болалар имтиёзли асосда давлат боғчаларига қабул қилиниши белгилаб қўйилган.

Болаларни имтиёзли рўйхат бўйича қабул қилиш давлат-хусусий шерикликка асосланган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига татбиқ этилмаслиги тўғрисида йғлиш ўтказлди.

Бўндай ўқув семинардан кўзланган асосий мақсад янги чиқаётган қарор ижросини ўз вақтида маъсул ташкилотларга  етказиш.

ЁЗ ЎТМОҚДА СОЗ

ЁЗ ЎТМОҚДА СОЗ

ЁЗ ЎТМОҚДА СОЗ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда